Шавкат Мирзиёев Венгрия қаҳрамонлари хотира устуни пойига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифи доирасида Будапешт шаҳрининг Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари Венгрия давлатчилигини барпо этишга ҳисса қўшган буюк арбоблар хотирасига ҳурмат бажо келтирган. Маросим фахрий қоровул хизматчилари иштирокида, ҳарбий оркестр садолари остида ўтган.

Шунингдек, бу маскан мамлакатнинг бош майдонларидан бири бўлиб, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Майдон марказида Мингйиллик устуни қад ростлаган, унинг пойида можар қабилаларининг 7 нафар бошлиғи ҳайкаллари ўрнатилган. Ушбу ёдгорлик венгерларнинг бугунги ватанини топиши ва Венгрия қироллигига асос солинишига бағишланган.

Мажмуада венгер халқининг атоқли намояндалари ҳайкалларидан иборат 2 та колоннада жойлашган. Ёдгорликнинг олд томонида Венгрия қаҳрамонлари шарафига хотира тоштахтаси ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрияда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото