17:51 | 04.10.22 268

Шавкат Мирзиёев Венгриянинг етакчи компания ва банк раҳбарлари билан учрашди

Мамлакатлар ўртаcида лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма фонд ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, Савдо-саноат палатаси раиси Ласло Парраг, OTP Bank раиси Шандор Чаньи, шунингдек, Gedeon Richter, Bonafarm, Wizz Air, Raba Holding, Meditop, Master Good, Kite каби йигирмага яқин энг йирик компания ва корпорасиялар раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг хорижий ташрифи давомида ишбилармонлар билан очиқ учрашувлар ўтказиш анъанага айланган. Бундай тадбирлар бевосита алоқаларни йўлга қўйиш, мамлакатнинг савдо-иқтисодий муваффақиятларини илгари суриш, чет эл сармоядорларини ўзаро манфаатли лойиҳаларга жалб қилишга хизмат қилиши таъкидланган.

Венгрия — Европанинг энг тез ўсиб бораётган иқтисодиётларидан бири, қишлоқ хўжалиги, савдо, туризм, молия ва ахборот технологиялари соҳаларида улкан салоҳиятга эга давлат.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кейинги йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Охирги 5 йилда товар айирбошлаш 3 баробар кўпайди. Қўшма корхоналар ва инвестисиялар ҳажми ошаётгани маълум қилинган.

Учрашувда фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, электроника ва электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм тармоқлари ва автомобилсозлик каби соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини тубдан такомиллаштириш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланган.

Давлат раҳбари кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг асосий натижаларини санаб ўтган: валюта бозори ва фойдани репатриасия қилиш эркинлаштирилди, давлат активлари ва банкларни, саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш дастури бошланди, солиқ тизими ислоҳ қилинган.

«Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида тадбиркорлар учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, юртимизда хорижий бизнес фаолиятини кенгайтириш борасидаги ишларни давом эттириш мақсад қилинган. Энг муҳими, хорижий бизнес янгиланишларимизга ишонди», — деган Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма фонд ташкил этилиши ва у тез фурсатда иш бошлаши айтилган.

Фақат Венгрия компаниялари учун мўлжалланган алоҳида саноат зонасини яратиш ва уни барча зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш таклиф этилган.

Давлат раҳбарининг фикрича, бўлажак қўшма лойиҳалар ҳамда уларнинг доирасида венгриялик шерикларнинг илмий ишланмалари, конструкторлик инновасиялари ва технологиялари ўзлаштирилиши катта синергетик самара бериши айтилган.

Шавкат Мирзиёев Венгрия делегасиясининг ҳар бир аъзоси билан алоҳида мулоқот қилган. Аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари ҳақида батафсил фикр алмашилган. Ўзбекистон томони Венгрия ишбилармонларига уларнинг инвестисия режаларини рўёбга чиқаришда тўлиқ кўмаклашишга тайёрлиги қайд этилган.

«Ҳар бир тадбиркорни мамлакатимизга келиб, бугунги кунда инвестисиялар учун энг яхши жой Ўзбекистон эканлигига шахсан ишонч ҳосил қилишга таклиф этаман», — деган Президент.

Венгрия ишбилармон доиралари вакиллари, ўз навбатида, Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берган ҳамда мамлакат бозорига чиқиш, истиқболли қўшма лойиҳалар амалга оширишга тайёрлигини билдирган.

3 октябр куни ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форумида умумий қиймати 1 миллиард доллардан зиёд инвестисия, савдо ва молиявий келишувлар имзолангани ҳам томонлар ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигининг навбатдаги яққол тасдиғи бўлиши таъкидланган.

Учрашув якунида илгари сурилган барча лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ муддатлар ва масъул ижрочилар кўрсатилган комплекс “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинган.

Ўзбекистон вазирлик ва идораларига венгриялик ҳамкорларга юртимизда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Венгиря президенти билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шунингдек, Венгрияда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 206
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 208
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 935
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 431
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 392
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 443