Шимолий Корея Япония томон баллистик ракетасини учирди

Шимолий Корея Япония томон яна бир баллистик ракетани учирди, деб хабар беради NHK нашри.

Фото: «Ferra.ru»

Маълумотларга кўра, у Япония ҳудудида устидан ўтган ҳолда Тинч океанига учиб кетган, мамлакатнинг шимолий қисмидаги аҳолидан бино ичига кириш ёки ер остига тушиш сўралган, шаҳар кўчаларида сиреналар ишга тушган.

Ракета траекторияси Япониянинг Аомори ва Хоккайдо префектуралари ҳаво маконидан ўтган. У 4,5 минг километр учиб, ҳавода 20 дақиқага яқин парвоз қилган. Парвоз баландлиги 1000 километрни ташкил этган. Жанубий Корея ҳарбийларининг маълумотларига кўра, ракета тезлиги 17 Махга етган. У Япония шарқий қирғоғидан 3 минг километр узоқликка бориб тушган.

Япония бош вазири Фумио Кисида ракета учирилишини «кескин қоралаган» ва уни «фитначилик акти» деб атаган. Жанубий Корея президенти Юн Сок Ель КХДРни бунга қатъий жавоб қайтарилишидан огоҳлантирган.

Қайд этилишича, бу охирги 10 кун ичида КХДР томонидан бешинчи маротаба ракета учирилиши ҳисобланади. Охирги маротаба Шимолий Корея ракетаси Япония ҳудудидан беш йил олдин учиб ўтганди.

Аввалроқ Жанубий Корея Руминияга қурол ва ядро реакторлари етказиб бериши ва Жанубий Корея ва АҚШ КХДР синовларига жавобан ракеталар учиргани маълум қилинганди. Шунингдек, август охирларида АҚШ ва Жанубий Корея КХДР чегараси яқинида ҳарбий машғулотлар бошлаганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди