Тошкентда ўғриликка тушган эркак хонадон эгаси томонидан ушланди

Тошкентдаги хонадонларда бир қатор ўғриликларни содир этиб келган эркак қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Кадр: YouTube

Жабрланувчилардан бири ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уйига дераза орқали ўғри киргани ва қимматбаҳо буюмларни олиб, воқеа жойидан яширинишга урингани ҳақида айтган. Бироқ уй эгасининг жасорати туфайли 42 ёшли жиноятчи қўлга олинган.

«Хонага кириб, эркак деразадан сакраганини кўриб қолдим ва ортидан чопдим. Кўп ўтмай унга етиб олдим, ўғри юк машинаси остига яширинган эди. Мен 102 га қўнғироқ қилиб, ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини чақирдим. Улар етиб келиб, эркакни қўлга олди. Жиноятчининг ёнида қўлқоп, отвёртка, латта рюкзак ва панама, шунингдек, уйимдан олган тилла тақинчоқлар бор эди», — дейди жабрланувчи.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинган шахснинг Тошкент шаҳрида содир этилган шу каби жиноятларга алоқадорлиги аниқланган. У Миробод ва Яшнобод туманларида шу каби бир нечта жиноятларга қўл урган. Гумонланувчи ўғрилик содир этиладиган жойга машинада келган, кейин деразасида панжаралари йўқ хонадонларни кузатган. Шундан сўнг отвёртка ёрдамида уларни очиб, уйга кирган ва қимматбаҳо буюмларни олиб кетган.

Ўғирланган тилла тақинчоқларни у Самарқандда сотиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб келган.

Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 169-модда (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги мебель ясаш устахонасига ўғирликка тушган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда меҳмонхона сейфидан пул ўғирлаган икки эркак ушлангани, Жиззахда 2 эркак ўзганинг уйига кириб, 20 минг доллар ва 60 миллион сўм пулни ўғирлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди