Тошкентдаги айрим ҳудудлар газ таъминотидан вақтинча узилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги айрим ҳудудлар газ таъминотидан вақтинча узилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тумандаги Маҳатма Ганди кўчасида электр тармоқлари корхонаси иш олиб бораётган вақтда ўрта босимли газ қувурига шикаст етган. Оқибатда кучли газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган.

Шу сабабли 4 октябрь куни соат 21:05 да Дархон массивида 25 та кўп қаватли уйлардаги 1500 та хонадонда, Маҳатма Ганди кўчасидаги 80 та ҳовли-хонадонда, Асака кўчасидаги 60 та ҳовли-хонадонда ҳамда 16 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти 5 октябрь куни соат 09:00 га қадар вақтинчалик тўхтатилгани маълум қилинган.

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани Уч лола кўчасида йўл қурилиш ходимлари ишлаётган вақтда газ қувурида авария содир бўлгани туфайли 4 октябрь куни Нурафшон шоҳ кўчаси ҳамда Мужурмон Обид кўчалари кесишмасида жойлашган «Mакро» супермаркетида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган.

Олимхўжаев ва «Самарқанд дарвоза» маҳаллаларида газ босими пасайгани маълум қилинган. Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Авария бартараф этилгач газ таъминоти қайта тикланиши таъкидланган.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги Тошкентда газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирганди. Шунингдек, Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига чекловлар ўрнатилиши ва Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг қатор ҳудудларида газ етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани ҳамда бунга нима сабаб бўлаётгани маълум қилинганди. Бундан олдин Бектемир туманидаги Биллур кўчасида жойлашган айрим турар жой бинолари ва улгуржи ташкилотларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди