АҚШ давлат қарзи биринчи марта 31 трлн доллардан ошди

АҚШнинг давлат қарзи мамлакат тарихида биринчи маротаба 31 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумотлар базасига таяниб, The New York Times хабар берди.

Маълумотларда қайд этилишича, 4 октябрь ҳолати бўйича АҚШнинг давлат қарзи 31,123 триллион долларни ташкил этган — бу мамлакат тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Сентябрь ойида АҚШда инфляциянинг ортиши фонида Федераль захира тизими асосий ставкани кўтарган ва натижада у 3-3,25 фоиз оралиғига етганди. Бу АҚШда охирги йилда асосий ставканинг биринчи маротаба оширилиши эмас. Йил охирига қадар у 4,25-4,5 фоизгача етиши мумкин.

Давлат қарзи нима?

Бу АҚШ федерал ҳукуматининг ўз кредиторлари олдидаги қарзидир. Вашингтон бюджетдаги тақчилликни қоплаш ва барча зарур харажатлар — соғлиқни сақлаш, инфратузилма, мудофаа ва бошқаларга тўлаш учун пул қарз олади. Бу ижарага олинган квартирага тўлаш учун кредит олиш кабидир.

АҚШ давлат қарзи икки: ички ҳукумат ва умумий қисмлардан иборат. Биринчиси АҚШ бюджетининг ҳукумат агентликлари, масалан, давлат пенсия фондлари олдидаги қарздорликдан шаклланган. Улар эркин маблағларини давлат заёмининг бозордан ташқари облигацияларига киритиш ҳуқуқига эса.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда АҚШ ҳукумати ўз тарихида биринчи марта дефолт эълон қилиши мумкинлиги айтилганди. Ўшанда Сенатнинг навбатдаги йиғилишида Конгресс қонуний қарз чегарасини кўтармаса, Молия вазирлиги умуман пулсиз қолиши мумкинлигини, бу ўз навбатида, мамлакатда дефолт эълон қилинишига сабаб бўлиши маълум қилинганди.

Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео
Янгиликлар10:45 | 26.11.22
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео