Евроиттифоқ энергия инқирозига қарши курашга 1 трлн евро сарфлаши мумкин

Европа Иттифоқи давлатлари энергия инқирозига қарши курашга 1 триллион евродан ортиқ маблағ сарфлаши мумкин, деб хабар беради «РБК». ЕИ давлатларининг бюджет дефицити 2 триллион еврога ёки ЯИМнинг 11,5-16,2 фоизига етиши мумкин.

«Яков и партнёри» консалтинг компанияси тадқиқотларига кўра, Россиядан Европа Иттифоқига газ етказиб беришнинг қисқариши ва энергия ташувчилар нархининг ошиши Евроиттифоқда азотли ўғитларни ишлаб чиқариш қувватини қарийб 70 фоизга тўхтатиб қўйган, алюминий эритиш 25 фоизга, пўлат — 5 фоизга қисқарган. Натижада Европа давлатларининг ЯИМи 2022 йилда 200 миллиард еврони ташкил этиши (ЯИМ 1 фоизи), 2023 йилда — 0,9-1,7 триллион еврони (ЯИМ 6,5-11,5 фоизи) ташкил этиши мумкин.

Компания таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, энергия инқирозига қарши курашиш чоралари сабаб Европа давлатларининг бюджет дефицити 675 миллиард евродан 2 триллион еврогача (ЯИМнинг 11,5-16,2 фоизи) етиши мумкин.

«2023 йилда корхоналар ва уй хўжаликлари учун газни қоплаш, ишламай қолган корхоналар ходимлари учун қўшимча компенсациялар, энергияга қарамликни камайтиришга инвестициялар ва бошқа чора-тадбирлар учун Европа Иттифоқининг умумий харажатлари жами 1-1,6 триллион еврони ташкил қилиши мумкин», — дейилади хабарда.

Еврокомиссия прогнозларига кўра, 2022 йил якунлари бўйича Европа давлатларининг ЯИМи 2,7 фоизга, 2023 йилда эса 1,5 фоизга ўшади.

Эслатиб ўтамиз, Германияда аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинган, Буюк Британияда энергияни тежаганларга пул бериш илгари сурилган. Германияда вазир уйдаги хонанинг фақат биттасини иситишни таклиф қилган. Август охирида Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Европага газ етказиб бериш шартини айтганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди