Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши янги санкцияларни келишиб олди

Европа Иттифоқи давлатларининг элчилари Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини келишиб олди. Янги пакетдан Россия нефти нархига чекловлар қўйишили киритилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, Politico газетаси хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи давлатларининг элчилари 4 октябрь кунги учрашувда янги санкциялар пакети шартларини келишган. Ҳужжат 5 октябрь куни қабул қилинади.

Янги санкциялар пакети нефть нархи чегарасини белгилашнинг қонуний вариантини ўз ичига олади. Қайд этилишича, Россия нефтига нисбатан аниқ нарх ҳозирча белгиланмаган. АҚШ томонининг фикрича, бу яқин ҳафталар ичида амалга оширилади.

Politico’нинг ёзишича, Евроиттифоқ Мальта, Греция ва Кипрга имтиёзлар беради. Улар олдинроқ Россия нефти нархининг ошиб кетганига норозилик билдирганди.

Аввалроқ Байден ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилганди. Шунингдек, Украинада давом этаётган уруш фонида Европа Комиссияси 28 сентябрь куни Россияга қарши янги санкциялар, жумладан, нефть нархининг юқори чегарасини жорий этиш бўйича таклифларни эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари ҳам Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаганди. 2 октябрь куни Австралия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирган эди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео