18:28 | 05.10.22 82

Фарғонада 64 ёшли эркак келинини ўлдириб, бошини узиб олди

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари ҳолатни тасдиқлади

Фарғона вилоятида 64 ёшли қайнота келинини ўлдириб, марҳуманинг бошини узиб олди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Қайд этилишича, 64 ёшли қайнота келини билан жанжаллашиб қолган. Келинини уриб, уни ҳушдан кетказган. Сўнг келинини машинасига ортиб, қўшни тумандаги адирликка олиб борган.

Маълумотларга кўра, келинининг бошини пичоқ билан узиб олиб, жасадни ахлатхонага ташлаган. Ажратилган бошни эса ўзи яшайдиган тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг ҳудудига яширган.

Аввалроқ Жиззахда эр қайнатасининг уйида хотинини пичоқлаганди. Шунингдек, Самарқандда эркак ярашишни рад этган аёлини ва қайноғасини пичоқлаб қўйган, Қўқон шаҳрида эркак хиёнат сабаб хотини ва қайноғасини пичоқлаган эди.