Фарғонадаги ҳарбий қисмда ёнғин чиққани айтилган хабарларга муносабат билдирилди

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Риштон туманида ҳарбий қисм ёнаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Риштонда ҳарбий қисм ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Риштон тумани ФВБ бошлиғи томонидан ёнғин жойидан расмий муносабат тайёрланган.

Унда қайд этилишича, ёнғин ҳарбий қисмда эмас, балки унга туташ бўлган «Мегастрой 2019» гулқоғоз ишлаб чиқариш цехида содир бўлган.

Ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ Фарғонадаги корхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлгани, Тошкентдаги кўп қаватли уйда рўй берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлгани, Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиққани, Мирободдаги ресторанда ёнғин содир бўлгани, Бухородаги қамишзорда ёнғин юзага келгани тўғрисида хабар берилганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди