Намангандаги туғуруқхонада аёллар битта палатада тиқилишиб ётибди — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Намангандаги туғуруқхона палатасида ёш оналар тиқилишиб ётгани тасвирланган видеога муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туманидаги туғуруқхона видеоси тарқалди. Унда фарзандини дунёга келтирган аёллар битта паталада зич ётгани, «оёқ босишга жой йўқлиги» тасвирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида оналар ва болалар саломатлигини таъминлашга масъул тиббиёт муассасалари фаолияти танқидий ўрганилмоқда. Хусусан, дастлабки таҳлилларга кўра, 50 ўринли Чортоқ туман туғуруқ бўлимида шу йилнинг ўтган 9 ойида 3700 нафардан ортиқ ҳомиладор аёл фарзандли бўлган. Муассасада сентябрь ойига қадар кунига ўртача 13 та туғуруқ амалга оширилган бўлиб, бу давр оралиғида шифохонанинг ортиқча юклама билан ишлаши деярли кузатилмаган.

Бироқ сентябрь ойида кунлик туғилишлар сони ўртача 20 тага ортиб кетгани боис, шифохонада ўрин-жойлар етишмовчилиги юзага келган.

Аммо туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан мазкур масалани ҳал этиш бўйича ўз вақтида керакли чора-тадбирлар кўрилмаган. Оқибатда ушбу туғуруқ бўлимидаги палаталарда ўрин-жойлар санитар-эпидемиологик талабларга риоя этилмаган ҳолда жойлаштирилган.

«Яъни самарасиз ишлаётган стационар ўринлар ҳисобига ҳомиладор аёллар учун қўшимча ўрин-жойлар яратиш имконияти мавжуд бўла туриб, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти мазкур муаммога совуққонлик билан ёндашган. Ана шуларни инобатга олган ҳолда, иш фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Тоҳир Мўминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», — дейилади муносабатда.

Ўз навбатида, юзага келган муаммоли вазиятни тезкор бартараф этиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасидаги самарасиз ишлаётган стационар ўринлар ҳисобидан туғуруқ бўлими учун қўшимча яна 20 та, жами 70 та ўрин-жой ажратилган.

Аввалроқ Қашқадарёдаги туғуруқхонада чақалоқ, Самарқандда туғуруқхонада эса аёл вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото