Оқ уй Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этмоқчилигини тасдиқлади

Оқ уй АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловларига ўз номзодини қўймоқчи эканини тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилган.

«Президент кўп маротаба айтган гапларни яна қайтараман: президент номзодини қўйиш ниятида», — дейди Карин Жан-Пьер брифингда.

Аввалроқ Жо Байден 2024 йили ўтказиладиган президентлик сайловларига ўз номзодини қўйишга қарор қилгани маълум бўлганди.

АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилга режалаштирилган. Сайлов қўмитаси порталида 26 август куни сўнгги президентлик сайловида Жо Байден номзодини расман қўллаб-қувватлаган Biden for President ҳаракатини рўйхатдан ўтказишга ариза топширилганди.

«Америка Овози» мухбири ОАВ Biden for President ҳаракатини рўйхатдан ўтказиш аризасини нотўғри талқин қилганини билдиран. Бу Жо Байден иккинчи муддатга президентликка номзод бўлиш учун ҳужжатлар топшираётганини англатмаслигини айтган эди.

Маълумот учун, Жо Байден 1942 йилнинг 20 ноябрь куни туғилган, ҳозирда 79 ёшда. У президент этиб сайланганида 78 ёшда эди — Байден АҚШ тарихида сайланган энг кекса президент ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото