Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Foto: Prezident matbuot xizmati

Ҳужжатда музокаралар дўстона, очиқ ва конструктив руҳда ўтгани қайд этилган, ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштириш кўзда тутилган, дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлгани таъкидланган.

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон—Венгрия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланган. Булар:

  • 2023-2024 йилларда саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма дастур;
  • Фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режаси;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳаракатлар режаси;
  • Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Фанни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.
Foto: Prezident matbuot xizmati

Шунингдек, божхона, адлия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги, узумчилик, инвестиция соҳаларида, Ўзбекистон давлат бошқаруви академияси ва Венгрия Давлат хизмати университети, Самарқанд вилояти ва Хайду-Бихар округи, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази ва Ташқи ишлар ва савдо институти, Тошкент давлат аграр университети ва Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланган.

Foto: Prezident matbuot xizmati

Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга икки кунлик расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Foto: Prezident matbuot xizmati

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Венгиря президенти билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шунингдек, Венгрияда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортган.

Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео
Янгиликлар10:45 | 26.11.22
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео