Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми қанчага ошгани маълум қилинди

Ўзбекистондаги йирик корхоналар томонидан 2022 йилнинг январь-август ойларида 768,8 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 фоизга ошган.

2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобиль бензини ҳажми:

  • январда — 97,8 минг тонна;
  • февралда — 98,2 минг тонна;
  • мартда — 92,6 минг тонна;
  • апрелда — 93,7 минг тонна;
  • майда — 92,7 минг тонна;
  • июнда — 87,7 минг тонна;
  • июлда — 99,6 минг тонна;
  • августда — 106,2 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 июлдан бошлаб мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилган автобензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилиш вақтинча чекланган. «Ўзбекнефтгаз» «заправка»ларида бензин нархи оширилмаслиги маълум қилган, шунингдек, Ўзбекистоннинг энг арзон бензинга эга давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлганди.

Аввалроқ Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний бензин олиб ўтилаётгани аниқлангани, Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилаётган 280 тонна АИ-95 бензини тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото