Ўзбекистонда илк бор реставраторлар семинари ўтказилмоқда

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан 5-6-октябрь кунлари Самарқандда илк бор «Ўзбекистонда реставрация санъатини қайта тиклаш маданий мерос ва маданий ёдгорликларни асрашга доир долзарб масалалар» мавзусида реставраторлар семинари ўтказилмоқда.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Тадбирда Ўзбекистон халқининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ва нодир маданий меросини асраб-авайлашни кучайтириш, соҳани рақамлаштириш, инновацион ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жаҳоннинг илғор тажрибаларини самарали қўллаш чораларини кўриб чиқиш мақсад қилинган. Ушбу семинарда Ўзбекистоннинг барча реставратор усталари иштирок этмоқда.

«Семинарни бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берган. «Биз ушбу семинар орқали соҳадаги келгуси 10 йиллик мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш, Ўзбекистон реставрация санъатини бутун дунёга тараннум этишни ният қилиб олганмиз. Ўйлайманки бугунги ташкил этилаётган тадбир ҳам соҳадаги янги билим ва кўникмаларни ўрганиш, ўзаро тажриба алмашинув учун катта мактаб бўлади», — дейди бош вазир ўринбосари.

Шунингдек, у ўз нутқи давомида яқин вақтлар ичида Ўрта Осиё реставраторлари қурултойини ташкил этишни таклиф қилган.

Икки кун давом этадиган семинарда бир қатор мутахассисларнинг чиқишлари режалаштирилган бўлиб, уларда маданий мерос объектларини асрашга доир ишларга малакали уста реставраторларни жалб қилиш, Ўзбекистон имиджини кўтариш, ютуқларни оммалаштириш, соҳадаги камчиликларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда анъанавий реставрация услубларини қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар 8 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 4 788 таси археология, 2 265 таси архитектура объектлари, 625 таси монументал санъат асарлари, 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 19 июндаги «Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновасион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан «Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси»нинг минтақавий реставрация мактаблари ташкил этилиши белгиланган. Шу муносабат билан, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Маданий мерос объектлари дирекцияси» давлат муассасасининг «Бухоро», «Шаҳрисабз», «Самарқанд», «Термиз», «Қўқон», «Хива» минтақавий реставрация марказлари ташкил этилмоқда.

Фото: Маданий мерос агентлиги

«Мазкур реставрация марказларининг асосий вазифаси маданий мерос объектларида илмий асосланган лойиҳалар асосида таъмирлаш-тиклаш ва консервасиялаш ишларини олиб бориш, маданий меросимизни Ўзбекистонда ҳамда хорижда кенг тарғиб қилиш, унинг ноёб намуналарини сақлаб қолиш орқали келажак ёш авлодга етказиш белгиланган. Эндиликда ҳар бир маданий мерос объектларининг реставрация ва консервасия ишлари ушбу мактабнинг илмий хулосалари асосида амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда маданий мерос объектлари рақамли платформаси яратилиши, маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилгани ҳамда 2 та ОТМда Маданий мерос объектларини асраш факультети очилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Танзила Норбоева айрим маданий мерос объектларининг номи бор-у, ўзи йўқ экани ҳақида гапирган.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео