Песков Путиннинг уруш мақомини «аксилтеррор операцияси»га ўзгартириши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Песков Путиннинг уруш ҳолатини ўзгартириши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Бу ҳақда «Меduzа» хабар берди.

Қайд этилишича, Россия ва Украина Telegram каналларида Путин 5 октябрь куни уруш мақомини «махсус операция»дан «аксилтеррор операцияси»га ўзгаргани ҳақида мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, президентнинг мурожаатлари режалаштирилмаган ва «махсус операция» мақомини ўзгартириш бўйича қарорлар ҳам қабул қилинмаган. Тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Аввалроқ Путин Украинадаги «махсус операция» БМТ низомига мувофиқ бошланганини айтганди. Унинг таъкидлашича, Истанбулдаги музокараларда жиддий ютуққа эришилган, аммо Бучадаги воқеалар ва Украина томонининг баёнотларидан сўнг россиялик музокарачиларнинг позицияси ўзгарган. Шунингдек, Британия бош вазири Путин билан музокара олиб бориш тимсоҳ билан савдолашишга ўхшашини айтган.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди