Путин Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади

Россия президенти Владимир Путин ДХР, ЛХДР, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимлар ратификациясини тасдиқлади, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Шунингдек, Путин бу борадаги федерал конституциявий тўртта қонунни ҳам имзолаган. Эндиликда Россия Конституциясига тегишли ўзгартириш киритилиши лозим бўлади.

Қонунга кўра, Россиянинг янги субъектлари фуқаролари ариза бергач ва Россия фуқаролиги учун қасамёд қабул қилганидан кейин мамлакат фуқаросига айланади. Уларга Россия фуқаролигидан воз кечиш учун ариза беришга бир ой муддат берилган. 2026 йил 1 январга қадар ушбу ҳудудларда ўтиш даври амалда бўлади.

ДХР ва ЛХР Россия таркибида ўзларининг республика мақоми ва олдинги номини сақлаб қолади. Херсон ва Запорожье вилоятлари вилоятлигича қолади. Давлат тили рус тили этиб белгиланади, мактабларда украин тилини ўргатиш сақлаб қолиниши айтилмоқда. Кремлга кўра, ДХР ва ЛХРга 2014 йилги чегаралар киради, Запорожье ва Херсон вилоятларининг чегараси эса Россия «аҳоли билан маслаҳатлашганидан кейин» белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганди. 3 октябрда Россия Конституциявий суди Украина ҳудудлари аннексиясини қонуний деб тан олган.

Аввалроқ Байден ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилганди. Шунингдек, Украинада давом этаётган уруш фонида Европа Комиссияси 28 сентябрь куни Россияга қарши янги санкциялар, жумладан, нефть нархининг юқори чегарасини жорий этиш бўйича таклифларни эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари ҳам Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаганди.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times