Қашқадарёда Cobalt ҳайдовчиси юкхонада йўловчи олиб кетаётгани аниқланди — видео

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ҳудудида автомобили юкхонасида йўловчи олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилди, деб хабар беради NasafNews.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Қарши шаҳар ҳудудида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси юкхонасида йўловчи олиб кетаётганлиги аниқланган. Ҳайдовчидан нима сабабдан юкхонага одам миндириб олгани сўралганида, у бундан бехабарлигини айтган. «Мен минганини кўрганим йўқ», — дейди у.

Ҳолат бўйича белгиланган тартибда ҳайдовчига чора кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ҳайдовчи Damas’да 19 йўловчи билан ҳаракатлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда Damas 16 нафар йўловчи билан, Тошкент вилоятида эса эркак Labo юкхонaсига фарзандларини миндириб ҳаракатланган эди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди