Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни 70 йиллик юбилейи билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Тожикистон етакчисини 70 йиллик юбилейи билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Тожикистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Президент Эмомали Раҳмоннинг замонавий Тожикистонни барпо этиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугунги юксак даражага эришишдаги ўрнини қайд этилди.

Суҳбат давомида илгари эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган. Саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим йўналишлардаги устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга хизмат қиладиган Қўшма инвестиция фонди ўз фаолиятини бошлагани мамнуният билан қайд этилган.

«Фаол ҳудудлараро мулоқотларни янада кенгайтириш, мамлакатларимизда қўшма ишбилармонлик ва маданий тадбирларини ўтказиш муҳим экани таъкидланди. Шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, бўлажак кўп томонлама учрашувлар режаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди