«Табаррук зиёрат»: Туркистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга доир форум бўлиб ўтди

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат ташкилотлари ҳамда туристик компаниялари вакиллари иштирокида «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга оширишга доир туркий давлатлар ташкилоти форуми ўтказилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Форумда Қозоғистоннинг туризм соҳаси вакиллари билан бирга Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг туризм ва маданий мерос бош бошқармалари масъуллари иштирок этган.

Форум аввалида Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов форумга ташриф буюрганларга миннатдорлик билдирган ва мазкур форум икки давлат зиёрат туризми ривожи учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги бошқарма бошлиғи Иброҳим Барноев ўз ўрнида, «Табаррук зиёрат» концепциясининг аҳамияти ҳақида сўз юритган.

«Ўзбекистонга ташриф буюрадиган туристлар орасида қозоғистонликларнинг ўрни катта. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган умумий сайёҳларнинг 60 фоизи Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шундан 30 фоизи Қозоғистондан ташриф буюрадиган туристлардир. 2022 йилнинг ўтган 8 ойида Ўзбекистонга 900 минг нафардан ортиқ Қозоғистон фуқаролари турист сифатида ташриф буюрган», — дейди у.

Барноев Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти томонидан олиб борилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини ва ташкилот доирасида фаол иштирок этишини маълум қилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари – Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарлардан форумга ташриф буюрган туризм соҳаси вакиллари ўз ҳудудларида туризм соҳасида яратилган имкониятларга тўхталиб ўтган.

Қозоғистон маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Туризм саноати қўмитаси раҳбари Дастан Риспеков Туркистондан Ўзбекистонга борадиган ва Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан Туркистонга келадиган туристларга керакли барча қулайликлар яратиб берилиши, ҳудудлар ўртасида зиёрат туризми кўламини кенгайтириш муҳим эканини қайд этган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шундан сўнг «Табаррук зиёрат» лойиҳаси доирасида туристлар оқимини кўпайтириш, сайёҳлик компаниялари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, туристик маҳсулотларни биргаликда яратиш ва сотиш, салоҳиятли сайёҳлар эҳтиёжи ва қизиқишидан келиб чиққан ҳолда туристик йўналишлар рўйхатини тузиш каби масалалар муҳокама қилинган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Форум якунига кўра, Туркистон ва Самарқанд вилоятлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Аввалроқ Тошкент халқаро туризм ярмаркаси форумининг ялпи секцияларига рўйхатга олиш ишлари бошлангани, Бухорода зиёрат туризмини яхшилаш учун маҳаллий бюджетга 40 млрд сўм ажратиш топширилгани тўғрисида хабар берилганди.

«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди