Тошкентда аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматларининг нархи оширилмайди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни тасдиқлади, деб хабар беради ЎзА.

Унга кўра, мазкур МЧЖ томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (базавий тариф) 397 минг 212 сўм/Гкал микдорида белгиланган.

Қарорга мувофиқ, иссиқлик таъминоти хизматлари учун чакана тарифлар куйидагилар учун аввалги нархларда қолади:

  • аҳоли учун — 91 минг 960 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда);
  • кичик, ўрта ва йирик бизнес учун — 141 минг 737 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда);
  • бюджет ташкилотлари учун эса чакана тариф — 502 067 сўм/Гкални ташкил қилади.

Нархлар эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтиб, яъни 2022 йил 21 октябрда кучга киради.

Базавий ва чакана тарифлар ўртасидаги фарқ Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ҳисобидан субсидияланади.

Аввалроқ «Ўзбеккўмир» томонидан 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика ижтимоий соҳа объектларига 518 минг тонна, аҳоли эҳтиёжлари учун 882 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши маълум қилинганди. Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Тошкентдаги кўп қаватли турар жой биноларини иситиш мавсуми 12 октябрдан бошланганди.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди