Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилган миш-мишларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда бола ўғирилари пайдо бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Тарқалган овозли хабарда Тошкентдаги 38-Ором мактаби ёнида, Қорасарой турар жой мажмуасида, Қорасувда ва бошқа ҳудудларда бола ўғирлашга уринишлар қайд этилган. Хабарга кўра, бир нечта бола дом-дараксиз йўқолган. Овозли хабар йўллаганлардан бири бу ишларга депутатлар муносабат билдирмаётгани, мутасаддилар томонидан тегишли чоралар кўрилмаётгани ҳақида гапирган.

«Бола ўғирлаш билан боғлиқ аудио миш-мишлар тарқалмоқда. Маълум қиламизки, бу каби хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Интернет орқали ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлаётган субъектларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг сентябрь охирларида ҳам Тошкент шаҳрида номаълум шахс автомобилига 5 ёшли болани ўтқизмоқчи бўлгани ҳақида овозли хабар тарқалганди. Маълумот юзасидан текширув ишлари ўтказилгач, унинг ёлғон экани маълум бўлганди.

Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди