Тошкентдаги айрим ҳудудлар газ таъминотидан вақтинча узилади

Тошкент шаҳридаги Яккасарой ва Миробод туманларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли 6 октябрь куни баъзи ҳудудлар вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда Ҳудудгаз Пойтахт газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Миробод тумани, Оқ йўл кўчасида жойлашган газ қувурини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли, 6 октябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Оқ йўл кўчасидаги хонадонларда ҳамда Яккасарой туманидаги 2 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, 1 та клиника ва Умумий овқатланиш шохобчаси вақтинча газ таъминотидан узилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шайхонтоҳур тумани ва Мирзо Улуғбек туманидаги айрим ҳудудлар газ таъминотидан вақтинча узилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Энергетика вазирлиги Тошкентда газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирганди. Шунингдек, Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига чекловлар ўрнатилиши ва Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг қатор ҳудудларида газ етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани ҳамда бунга нима сабаб бўлаётгани маълум қилинганди. Бундан олдин Бектемир туманидаги Биллур кўчасида жойлашган айрим турар жой бинолари ва улгуржи ташкилотларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади