19:26 | 05.10.22 101

Тошкентдаги цирк фавворалари олдига дарахтлар туваги билан экилгани аниқланди

Шаҳар Экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари ҳолатга муносабат билдирди

Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани ҳудудида жойлашган Цирк фавворлари олдида дарахтлар туваги билан экиб юборилгани ҳақида тарқалган хабарларга шаҳар Экология ва атроф — муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: EkoPoytaxt

Қайд этилишича, шаҳар Экология бошқармаси Шайҳонтохур тумани бўлими давлат инспекторлари иштирокида ҳолат ўрганилган. Натижада, ушбу дарахт биологик ўғитларга бой бўлган, яъни яшаб кетиш шароити яхши бўлган унумдор тупроқ қопламасига ўтказилиб, ўрнига эса қўшимча равишда дарахт экилган.

Фото: EkoPoytaxt

Туман ҳудудидаги Цирк фавворлари олдига туваги билан экиб кетилган дарахт юзасидан Марказий майдон ихтисослаштирилган Ободонлаштириш бошқармаси масъулларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси белгиланган.

Аввалроқ Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани маълум қилинди.