18:00 | 05.10.22 73

UnionPay Money Express орқали пул ўтказиш янада қулайлашди

Ipak Yo‘li Mobile мобил иловасида янги Money Express хизмати ишга тушди

Ipak Yo‘li Mobile мобил иловасида янги Money Express хизмати ишга тушди. Унинг ёрдамида Ipak Yo‘li Mobile’нинг идентификациядан ўтган фойдаланувчилари пул маблағларини «Ипак Йўли» банки томонидан эмиссия қилинган UnionPay, Visa yoki Mastercard картасидан бошқа банк UnionPay картаси соҳибига ўтказишлари мумкин (Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ва ундан ташқарида). Мазкур хизмат пул маблағларини пул ўтказиш тизимлари орқали жўнатиш учун банкка ташриф ўрнини босади.

Хизмат 24/7 тартибида кўплаб мамлакатларга, шунингдек, Ўзбекистондаги UnionPay карталарига Money Express орқали ўтказма жўнатиш имконини беради. Жўнатувчи UnionPay карта рақами ҳамда қабул қилувчи фамилия ва исмини кўрсатиши кифоя.

Ўтказмалар бўйича лимитлар

Халқаро ўтказмалар:

  • бир кун давомида энг кўпида 2 000 AҚШ доллари ўтказиш мумкин;
  • бир марталик ўтказма миқдори 1000 AҚШ долларидан ошмаслиги лозим;
  • бир ойдаги ўтказмаларнинг умумий миқдори 9 000 AҚШ долларидан ошмаслиги лозим;
  • ўтказиш мумкин бўлган энг кам пул миқдори 1 AҚШ долларини ташкил этади.

Ўзбекистон ичидаги ўтказмалар:

  • бир кун давомидаги энг кўп сумма 5000 AҚШ долларини ташкил этади;
  • бир марталик ўтказма миқдори 1000 AҚШ долларидан ошмаслиги лозим;
  • бир ой ичидаги ўтказмаларнинг умумий миқдори 30 000 AҚШ долларидан ошмаслиги лозим;
  • ўтказиш мумкин бўлган энг кам пул миқдори 1 AҚШ долларини ташкил этади.

Ўтказмалар бўйича комиссиялар

Ўтказмалар банк тарифларига мувофиқ, ўтказма миқдорининг 1 фоизига тенг, аммо 2 AҚШ долларидан кам бўлмаган комиссия билан амалга оширилади.

Ipak Yo‘li Mobile мобил иловасини юклаб олинг ва қулай хизматлардан фойдаланинг.

Мобил иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.ipakyulibank.mobile

Батафсил: https://ipakyulibank.uz/news/2022-10-03-xitoyga-money-express-orqali-otkazmalar

Реклама ҳуқуқи асосида