«Янги Ўзбекистон» боғи олдидаги 500 дан ортиқ дарахтлар ёқиб юборилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги «Янги Ўзбекистон» боғи рўпарасида дарахтлар ёндирилиб, кесиб ташланди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram каналида эълон қилди.

Фото: Telegram / @deputat_kusherbayev

Қайд этилишича, ушбу ҳудуд «Мусамухамедова-Джураева Дилфуза» фермер хўжалиги майдони бўлиб, унда жами 533 туп, шундан 2 туп ёнғоқ, 446 туп олхўри, 83 туп терак дарахтлари номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилгани аниқланган.

Фото: Telegram / @deputat_kusherbayev

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, туман Ички ишлар органи Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкентдаги серк фавворалари олдида дарахт туваги билан экиб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани маълум қилинди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди