Яшнобод тумани ободонлаштириш бўлими бошлиғи дарахтларни йўқ қилиш бўйича тапшириқ берди — видео

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ободонлаштириш бўлими бошлиғи ходимларига дарахтларни йўқ қилиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаевнинг Telegram’даги «Кушербаевга мурожаат» каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, туман ободонлаштириш бўлими бошлиғи Д.Юсуфхўжаев ходимига: «Абдумалик мана бу ерда 3-4 та арча бор, шуни зудлик билан олиб ташланг», — деб топшириқ берган. Махтумқули кўчасидаги кўплаб яшил дарахтлар кесиб ташланган.

Расул Кушербаев ҳолатни ўзининг Telegram каналида эълон қилди. «Ободонлаштиришнинг ўзи дарахткесарми шунда? Масъуллар нима дейди бунга?», — дейди депутат.

Маълумотларга кўра, ҳолат бир неча кун олдин бўлган.

Аввалроқ Чилонзорда дарахтлар шикастланиши ортидан туман ҳокими ва прокурори ишдан олинганди. Шунингдек, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Баҳодир Шерқулов кўчасида 8 та дарахт илдизигача бетонлаб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Ўрганиш ишларидан сўнг бетонланган дарахтларнинг илдизлари очилиб, сув қуйиш ва ишлов бериш учун қулай ҳолатга келтирилган.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди