Зеленский Херсон вилоятидаги 8 та аҳоли пункти озод этилганини маълум қилди

Украина ҳарбийлари Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Херсон вилоятидаги яна саккизта аҳоли пунктини озод этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский урушнинг 223-куни якунлари бўйича йўллаган видеомурожаатида маълум қилган.

Фото: Reuters

«‘Любимовка’, ‘Крешеновка’, ‘Золотая’, ‘Балка’, ‘Беляевка’, ‘Украинка’, ‘Большая’ ва ‘Малая Александровка’ и ‘Давидов Брод’ аҳоли пунктлари босқинчидан озод этилиб, барқарорлаштирилди. Ва бу ҳали якуний рўйхат эмас. Қўшинларимиз тўхтаб қолгани йўқ. Босқинчини ўз ерларимиздан қувиб юборишимиз бу вақт масаласи, холос», — дейди Зеленский.

Маълумотларга кўра, бу ҳафта Херсон вилоятидаги аҳоли пунктларидан ташқари Харьков, Луганск ва Донецк вилоятларидаги шаҳар ҳамда қишлоқлар ҳам озод этилган. Унинг сўзларига кўра, гап озод этилган ўнлаб аҳоли пунктлари ҳақида кетмоқда.

Шунингдек, президентнинг айтишича, Украина армияси мамлакат жануби томон «анча тез ва кучли» ҳаракатни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни Украина президенти офиси раҳбарининг ўринбосари Кирилл Тимченко Донецк, Луганск, Николаевск, Харьков ва Херсон вилоятларидаги 1534 та аҳоли пункти озод этилганини маълум қилган. Ўз навбатида Украина ички ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин Херсон вилоятининг ўзида 50 та аҳоли пунти озод этилгани ҳақида гапирганди.

Шу куни Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги жанговар ҳаракатлар харитасини кўрсатган ва унда Херсон вилоятидаги фронт линияси жануб томон тахминан 30 километр силжиганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганидан сўнг Зеленский мурожаат билан чиққанди. Украина раҳбарининг айтишича, Киев НАТОга тезлаштирилган альянсга кириш учун ариза берган. Украина президентининг офисига кўра, Украина НАТОга аъзолик бўйича худди Финляндия ва Швеция каби Ҳаракатлар режасини бажармасдан қўшилиши мумкин.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди