Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг Кобулдаги масжидида кучли портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Al-Jazeera’нинг маълум қилишича, портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлган.

Фото: Al Mayadeeen

5 октябрь куни Кобулнинг 15 мавзесидаги «Толибон» ички ишлар вазирлигига тегишли масжидда портлаш содир бўлган. Портлаш рўй берган Ал-Содиқия масжиди шаҳар шимоли-шарқида, идоранинг янги мажмуасида жойлашган. Бироқ «Толибон» вакиллари ушбу маълумотларни ҳозирча тасдиқламаган.

Маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етган, яна 21 киши шифохонага ётқизилган.

Ушбу теракт бўйича масъулиятни минтақада фаолият кўрсатувчи бирор гуруҳ зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда 2 сентябрь куни жума намози пайтида масжид портлатилганди. Оқибатда «Толибон» ҳаракатини қўллаб-қувватловчи баёнотлари билан танилган масжид хатиби Мужиб ар-Раҳмон Ансорий ҳалок бўлган.

Кейинчалик Ҳирот губернаторлиги матбуот хизмати Мужиб ар-Раҳмон Ансорий ва яна 6 кишининг ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган. Полиция эса ҳужум қурбонлари сони 29 кишига етганини таъкидлаган. Ўзбекистон Ҳиротда жума намози пайтида содир этилган террорчилик ҳаракатини қоралаган.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди