АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади

АҚШ Марказий Осиё давлатларининг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун 15 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади, деб хабар беради Sputnik.

Фото: UzReport

USAID’га кўра, Вашингтон Москванинг ушбу минтақа давлатлари билан мустаҳкам иқтисодий алоқалари сақланиб қолишидан қўрқиб, у ерда ўз экспорти учун янги бозорлар топишга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ Россиянинг минтақа давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми миллиардлаб долларларда баҳоланиши ҳисобга олинса, Марказий Осиёдаги лойиҳалар учун тасдиқланган маблағ жуда кам.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган 8 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Россия 23,9 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, мамлакат энг кўп Россияга маҳсулот экспорт қилган (1,853 миллиард долларлик).

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш учун салкам 19 миллион доллар ажратганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Янгиликлар8:14 | 6.12.22
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди