АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
АҚШ Марказий Осиё давлатларининг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун 15 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади, деб хабар беради Sputnik.

USAID’га кўра, Вашингтон Москванинг ушбу минтақа давлатлари билан мустаҳкам иқтисодий алоқалари сақланиб қолишидан қўрқиб, у ерда ўз экспорти учун янги бозорлар топишга ҳаракат қилмоқда.
Бироқ Россиянинг минтақа давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми миллиардлаб долларларда баҳоланиши ҳисобга олинса, Марказий Осиёдаги лойиҳалар учун тасдиқланган маблағ жуда кам.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган 8 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Россия 23,9 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, мамлакат энг кўп Россияга маҳсулот экспорт қилган (1,853 миллиард долларлик).
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш учун салкам 19 миллион доллар ажратганди.