Евроиттифоқ Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлади

Еврокомиссия Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлаганини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Қайд этилишича, пакетдан учинчи давлатларга белгиланган чегарадан юқори нархда ташишни тақиқлашни ўз ичига олади. Шунингдек, ҳужжат билан Россиядан маълум турдаги пўлат, пластик ва кимёвий маҳсулотлар харид қилиш тақиқланди. Россия ташкилотларига IT ва юридик хизмат кўрсатиш бўйича тақиқлар ҳам мавжуд.

Саккизинчи санкциялар пакетидан нималар ўрин олган:

  • Россия нефтини учинчи давлатларга денгиз орқали ташишда юқори нарх чегарасини белгилаш;
  • Россияда пўлат маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқни узайтириш;
  • ёғоч, қоғоз, сигареталар, пластмасса, косметика, заргарлик саноати учун материаллар (қимматбаҳо тошлар ва металлар) импортини тақиқлаш;
  • авиация соҳаси учун техник ускуналар экспортини тақиқлаш;
  • референдумларни ташкил этишга иштирок этувчи жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, мудофаа саноати вакилларига ва «дезинформация тарқатувчи» шахсларга нисбатан чекловлар;
  • фуқаролик ўқотар қуроллари ва уларнинг бутловчи қисмларини, ҳарбий техникалар экспортини тақиқлаш;
  • Европа Иттифоқи фуқароларига давлат назоратидаги айрим ташкилотларда раҳбарлик лавозимларини эгаллашни тақиқлаш;
  • Россия фуқаролари ва резидентлари криптоактивларига хизмат кўрсатишни тақиқлаш;
  • Россия компанияларига IT, муҳандислик ва юридик хизматлар кўрсатишни тақиқлаш.

Аввалроқ Байден ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилганди. Шунингдек, Украинада давом этаётган уруш фонида Европа Комиссияси 28 сентябрь куни Россияга қарши янги санкциялар, жумладан, нефть нархининг юқори чегарасини жорий этиш бўйича таклифларни эълон қилган.

«Катта еттилик» давлатлари ҳам Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаганди. 2 октябрь куни Австралия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирган эди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди