Комил Алламжонов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов АҚШ давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Кеннеди Трюдо билан учрашди.

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Қайд этилишича, уҳрашувда давлат органлари очиқлигини таъминлаш, жамоачилик билан мулоқот, фейк ва ёлғон ахборотларга қарши курашиш, масс-медиа соҳасини ривожлантириш, аҳолининг медиасаводхонлигини ошириш каби кенг кўламли масалалар муҳокама қилинган ва ўзаро фикр алмашилган.

«Учрашув самимий ва дўстона руҳда, ҳар икки томон учун самарали ўтди. Трюдо хонимнинг мамлакатимизга ташриф буюрганидан хурсанд бўлдим. У билан суҳбатлашиш, юртимиздаги ўзгаришлар ҳақидаги таассуротларини эшитиш ёқимли бўлди», — деб ёзади Комил Алламжонов.

Фото: Telegram / Комил Алламжонов
Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Маълумот учун, Элизабет Трюдо 28 сентябрдан 9 октябрга қадар Непал, БАА, Ўзбекистон ва Қирғизистонга сафарлар уюштирмоқда. 12 кунлик сафар АҚШ дипломатик миссияларининг сиёсий масалалар бўйича ишлари, устувор маълумотларни алмашиш, хусусан, Россия ва Хитойнинг ёлғон ахборотларига қарши туриш, Афғонистон халқини доимий қўллаб-қвватлаш, ижтимоий тенглик, ОАВ эркинлиги ва иқлим масалаларига бағишланади.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди