Наманганда ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди

Наманганда ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган Косонсой туманида 29-сонли мактабдаги нохуш холат 19 сентябрь куни физика дарсида содир этилган.

Физика фани ўқитувчиси дарс ўтаётганда ўқувчи дарсга халақит берган. Шунда ўқитувчиуни дарсдан чиқариб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига сухбатлашиш учун топширган.

Шунингдек, бир мунча вақт ўтгандан сўнг ўқувчи синф хонасига қайтиб кирган ва видеода акс этгани каби ўқитувчига ташланган. Синфдаги бошқа ўқувчилар уларни ажратишга ҳаракат қилган.

Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ва туман халқ таълими бўлими ходимлари мактабда ўрганиш олиб борган ва тегишли тартибда ўқувчининг ота-онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги таълим муассасасида ўқитувчи ўқувчини бўғгани, Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклагани тўғрисида хабар берганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб  ўқувчи қизни калтаклаганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди