Оғзини тешган вегетариан, айиқ билан турган болакай, тошқин вақтида бош юваётган аёл — бугун суратлари.

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Донецкдаги ҳарбий полигонда тайёргарликдан ўтаётган россиялик сафарбарликка жўнатилганлар.

Фото: Reuters

Харьковдаги Россия позицияларига ўқ узаётган БМ-21 Град ҳарбий техникаси.

Фото: AFP

Донецкдаги полигонда ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган янги сафарбар қилинганлар.

Фото: Reuters

Лиман йўлида Украина байроғини ҳарбий машинага ўрнатаётган ҳарбийлар.

Фото: AFP

Украинанинг Краматорск шаҳрига келиб тушган ракета.

Фото: Reuters

Россия ҳарбийларининг тунда С-300 ракетаси ёрдамида икки бор ўққа тутишидан сўнг вайрон бўлган уйида ўтирган украиналик аёл.

Фото: Getty Images

Жанубий Корея ва АҚШ қирувчи самолётлари қўшма бомбардимон машғулотларида иштирок этмоқда.

Фото: Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги

Федерал полиция йўл бўйлаб саф тортиб, Мапуче туб аҳолисини Аргентинанинг Вилла Маскарди яқинида йиллар давомида эгаллаб келган ерларидан қувиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

Фото: AP Photos

Испаниянинг Барселона шаҳрида эронлик аёлларни қўллаб-қувватлаш ва Маҳса Амини ўлимига қарши Каталония майдонидаги норозилик намойишида иштирок этаётган аёл.

Фото: Reuters

Велосипед минган аёллар Маҳса Аминининг ўлими сабаб сочини кесаётган намойишчи тасвири туширилган девор ёнидан ўтиб кетмоқда.

Фото: AP Photos

Greenpeace фаоллари Консерватив партиянинг йиллик конференциясининг якуний кунида Лиз Трасснинг нутқи давомида норозилик билдиришмоқда.

Фото: The Guardian

Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс Бирмингемда Британия Консерватив партиясининг йиллик конференциясида саҳнада нутқ сўзламоқда.

Фото: Reuters

Бангладешда содир бўлган блекаут оқибатида 130 миллион одам электрсиз қолди.

Фото: AFP

Флориданинг Браунвил шаҳридаги «Иэн» тўфонидан зарар кўрган йўл.

Фото: Reuters

Таиланддаги кучли ёмғирдан сўнг сув босган кўчада ўйнаётган болалар.

Фото: Reuters

Таиланднинг Бангкок чеккасидаги Нонтҳабури провинцияси Тҳа-ит ибодатхонаси яқинида кучли ёғингарчиликдан кейин сув босган йўлда сочини юваётган аёл.

Фото: Reuters

Ўрта Ер денгизи орқали Саҳройи Кабирдан Италия қирғоқларига ўтишни мақсад қилган муҳожирлар.

Фото: AFP

Сомалилик Ҳамди Юсуф исмли бола. Мамлакатда кучли қурғоқчиликдан сўнг очарчилик хавфи ортиб бормоқда.

Фото:

Австралиянинг Альтона соҳилларида кетаётган пойга оти.

Фото: Getty Images

Мисрнинг Гиза шаҳри шимолидаги Дахшур қишлоғида ахлат уюмлари устидан учиб ўтаётган қуш.

Фото:

Аргентина ҳарбий денгиз флоти ходимлари ўлик китни соҳилга чиқаришга уринмоқда. Шунингдек ҳудуддаги яна 12 та китнинг ўлими сабаблари текшириляпти.

Фото: AFP

АҚШдаги Вудлоун ҳайвонот боғида сузаётган айиқни томоша қилаётган болакай.

Фото: Shutterstock

Непалдаги Дашаин фестивали олдидан чақалоғининг пешонасига гуруч, йогурт ва вермилёндан тайёрланган тика махсус аралашмасини сураётган она.

Фото: Shutterstock

Яҳудийлар Ёп Киппур рўзасини тутаётган бир пайтда, бўшаб қолган хиёбон бўйлаб скутер миниб кетаётган болакай.

Фото: AFP

«Ливерпул» аъзоси Тиаго Алкантара «Рейнжерс» футболчиси Раян Кент билан.

Фото: Reuters

Индонезия армиясининг 77 йиллигини нишонлаш учун пляжда чиқиш қилаётган аскарлар, полиция ва оддий аҳоли.

Фото: Antara Photo

Таиланднинг Пхукет шаҳридаги анъанавий вегетерианлар фестивали давомида оғзини тешган аёл.

Фото: Reuters

Чунг Еунг фестивалида Олмос тепалигидаги қабристоннинг тик зиналаридан кўтарилаётган хитойлик.

Фото: Getty Images

Лондондаги илмий фантастика музайи кўргазмасидан лавҳа.

Фото: The Guardian

Малайзиянинг Ампанг шаҳридаги ибодатхонада Хитойнинг «Тўққиз император худоси» фестивали сўнгги кунида даочи диндори оловга бензин қуймоқда.

Фото: Reuters

Ташриф буюрувчилар Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳридаги Дурга Пужа пандали ёнидаги бадиий инсталляция олдида суратга тушишмоқда.

Фото: AFP

Россиялик космонавт Анна Кикина, NASA астронавтлари Жош Кассада, Никол Манн ва япон астронавти Коичи Ваката Crew5 Dragon ташувчи SpaceX Falcon 9 ракетасининг учирилиши олдидан Кеннеди марказига етиб келишди.

Фото: AFP
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди