Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди

«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ғузор тумани электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. Nasafnews хабарига кўра,  воқеа 5 октябрь куни содир бўлган.

Маълум бўлишича, 1972 йилда туғилган марҳум ходим ҳамкасблари билан Ғузор—Совбог фидерининг «Микоп» шохобчасини авариядан кейин кўрикдан ўтказган. Шу куни соат 14:30 ларда фидерга кучланиш берилган.

Шунингдек, соат 15:30 ларда истеъмолчи билан келишган ҳолда бригада ўзбошимчалик билан «Охунбобоев» фидерининг 36-таянчидан истеъмолчи таянчига ўтадиган симларни ечиш вақтида электрчи Ғ.Б кучланиш остида қолган.

Бошқа ходимлар жабрланувчи Ғ.Б.ни таянчдан тушириб, биринчи ёрдам кўрсатган ва тез ёрдам чақирган. Аммо ходим воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Ҳозирда мазкур воқеа сабаблари ўрганилмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда TikTok’ка видео олиш учун поезд вагони устига чиққан йигитни ток урган, Тошкент вилоятида эса 2-академик лицей талабаси темир йўл бекатидаги вагон устига чиқиши оқибатида ток уриб, ҳалок бўлганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди