Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Қазиғурт» (Қозоғистон) ва унга туташ «С.Нажимов» (Ўзбекистон) назорат-ўтказиш пункти кундузи фуқаролар ва транспорт воситалари учун ёпилди.

Қайд этилишича, «Ўзтрансгаз» АЖ хатига мувофиқ, магистраль газ қувурида профилактика ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 6 ва 7 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг «С.Нажимов» («Майский») ва Қозоғистоннинг «Қазиғурт» чегара божхона постлари орқали фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
«Шу сабабли, сизлардан бошқа постлар орқали ҳаракатланишингизни тавсия қиламиз. Мавжуд савол, муаммо ва таклифлар бўйича +998(97)-132-48-03 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ «Дўстлик» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинча тўхтатилгани, Ўзбекистонда давлат чегарасини кесиб ўтишда транспорт ва товарлар устидан назорат кучайтирилиши тўғрисида хабар берилганди. Август ойида Афғонистоннинг Балх ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидаги чегарадош ҳудудида икки ой ичида савдо ҳудуди ташкил этииши маълум қилинганди.