Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди

Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 миллиард доллар кредит ажратди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук маълум қилди.

«Ҳа, барча қарорлар қабул қилинди. Ёки имзоладик ёки имзолаш арафасидамиз», — деди Оверчук Москвада бўлиб ўтган Каспий иқтисодий форуми чоғида. «Аслида келишувнинг барча параметрлари келишиб олинди. Импорт ўрнини босиш ва тегишли тармоқларни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган лойиҳалар учун 1,5 миллиард доллар», — дея қўшимча қилди у.

Беларус президенти Александр Лукашенко июнь ойида Москва Минскка импорт ўрнини босиш учун 1,5 миллиард доллар ажратиши бўйича режани эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳалар Россияда ҳам, Беларусда ҳам талабга эга бўлади. Сентябрь ойи бошида Лукашенко Москва Минскка ушбу соҳадаги қўшма лойиҳалар учун жами 2 миллиард доллар ажратишини айтган эди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади