«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza

Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин баъзи Европа мамлакатлари ҳукумати урушдан қочган русларни қабул қилишдан бош тортди. Meduza’нинг ёзишича, уларнинг баёнотлари Европа Иттифоқи қонунларига зид.

Қайд этилишича, фуқаро Европа давлатида бўлиб туриб, бошпана сўраса, ариза кўриб чиқилмагунга қадар уни ортга қайтариб юбориб бўлмайди. Хусусан, апелляция вақтида ҳам.

Аризалар 1,5-2 йил давомида, баъзида ундан ҳам узоқ вақт ичида кўриб чиқилиши мумкин. Айрим фуқаролар бу вақт ичида ишчи виза олиб, Европада қочоқ мақомисиз ҳам қолиш имкониятини қўлга киритишга улгуради.

«Ростдан ҳам чақирув хавф туғдираётганини исботлаб берган россияликлар (масалан, чақирув қоғози ёки ҳарбий гувоҳномасига кўра ҳарбий хизматчи мақомига эгалар) Женева конвенциясига кўра бошпана олишда катта имкониятга эга», дейилади хабарда.

Армияга чақирилмаётган россияликлар ҳам бошпана сўраш ҳуқуқига эга, агарда улар сиёсий қарашлари сабаб давлат томонидан таъқиб қилинаётган бўлса. «Аммо бундан таҳдидни исботлаб беришга тўғри келади», дея таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган. Германия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана беришга тайёрлиги маълум қилган. Forbes’нинг ёзишича, Россияда 21 сентябрь кунидан буён 600-700 мингга яқин одам мамлакатни тарк этган.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди