Сирдарёда 2023 йили паррандачилик лойиҳаларига 1 трлн сўм ажратилади

Сайхунобод туманида Сирдарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилгаи маълум қилинганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, 5 минг гектар экин майдонида суғориш тизимини яхшилашга бюджетдан 40 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотлари, чорва ва парранда етиштириш учун жуда катта имкониятлар бор. Шу боис келгуси йилда 1 триллион сўмлик паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш, гўшт ва тухум маҳсулотлари ҳажмини 2 баравар ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Вилоятда 1,7 миллиард долларлик 858 та инвестиция лойиҳаси ҳисобига 20 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган.

«Ҳар куни қайсидир масаланинг ичига кириб, қийин бўлса ҳам маблағини топиб, қарор қилиб бераяпмиз. Бугун яна ким масала қўйса, уни ҳам ечиб бераман. Қайси ҳоким ҳисоб-китоб билан аниқ режа қўйиб, ишларни тизимли йўлга қўйса, албатта натижа бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда бош вазир ўринбосарлари иш ўринларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ижтимоий соҳани яхшилаш режалари юзасидан ахборот берди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео