Таиландда қуролланган эркак боғчага ҳужум уюштирди — видео
Таиландда собиқ полициячи болалар марказига бостириб кириб, 30 дан ортиқ одамни ўлдирди, деб хабар беради «360tv». Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.

Маълумотларга кўра, Таиланд шимолидаги болалар марказида ўт очган эркак собиқ полициячи бўлган. «У гиёҳванд модда таъсирида бўлган бўлиши мумкин», дейилади маҳаллий телевидение хабарида.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак йўлида учраганларга бир вақтнинг ўзида ўқотар қуролдан ўқ узиб, пичоқ билан ҳужум қилиб кетган. Камида 30 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ Иркутск вилоятининг Усть-Илимск шаҳрида эркак «военкомат»да отишма уюштиргани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қозондаги ўқув муассасида отишма содир этишга уринган йигит қўлга олинган эди. Шунингдек, Россиянинг Удмурт Республикаси пойтахти Ижевск шаҳрида жойлашган 88-сонли мактабда отишма содир бўлганди.