Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди

Татаристоннинг Қозон шаҳрида ўқувчи қиз ҳарбий рўйхатга олиш ва қабулхонага ўт қўймоқчи бўлганликда гумонланиб уй қамоғига олинди. Бу ҳақда «Меduzа» хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоннинг Совет туман суди томонидан 121-сонли лицейнинг 11-синф ўқувчисига нисбатан «Бошқа бировнинг мулкини умумий хавфли йўл билан қасддан йўқ қилишга уриниш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 167-моддаси 2-қисми)да гумон қилиниб, уй қамоғига олинган.

Шунингдек, қиз 3 октябрга ўтар кечаси туман ҳудудидаги ҳарбий рўйхатга олиш ва қабулхона биносига икки шиша Моловов коктейли улоқтирган. Учинчиси ҳибсга олиш вақтида ундан мусодара қилинган. Ҳарбий комиссия жабрланмаган, лекин бино яқинидаги ўт ёниб кетган.

«Баъзи бир гуруҳ одамлар ўз мақсадларига эришиш йўлида, боладан фойдаланганлиги эҳтимоли юқори. Бу барча ота-оналарга ўз фарзандларини назорат қилиб бориш кераклигини эслатиб туради. Уларни ижтимоий тармоқлар ва бошқалар орқали назорат қилиш мумкин», — деган Татаристондаги болалар ҳуқуқлари бўйича комиссар Ирина Волйнетс.

Аввалроқ Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Москвадаги бир нечта полиция идорасида 21 сентябрь куни ўтказилган сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилгани айтилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди