Тошкентда «Ўзбекистон темир йўллари»нинг икки ҳодими пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳри Миробод туманида вагонларни таъмирлаш депосига ҳамда вагон ресторанига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган «Ўзбекистон темир йўллари»нинг икки ҳодими қўлга олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахботор хизмати

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда локомотив депоси ҳайдовчиси А.У. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Н.ни танишлари ёрдамида 2000 доллар эвазига «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли 1-сонли вагонларни таъмирлаш депосига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1000 долларни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi акциядорлик жамияти вагон ресторани менежери Э.А. ҳам фуқаро М.ни танишлари ёрдамида махсус вагонга тозаловчи вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 400 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкентда 6,5 минг долларга «Ўзбекистон темир йўллари»га ишга киритиб қўймоқчи бўлган ходимлар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Нукусда фуқародан ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйиш учун пора сўраган шахс ушлангани, Фарғонада ишга жойлаштириш учун 800 доллар сўраган тиббиёт ходими қўлга тушгани ҳамда Андижонда 12 минг доллар пора олаётган ИИБ ходимлари қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди