Тошкентда TITF-2022 доирасида таниқли блогерлар билан учрашув ўтказилади

Ёш авлод нигоҳи билан одамларни мусиқа, Ўзбекистоннинг ўрганилмаган жойлари ва қизиқарли саёҳат шоулари, шунингдек, туризм саноати ёрдамида саёҳатга қай тарзда илҳомлантириш мумкин – бу ҳақда «Ипак йўлида туризм» (TITF-2022) Тошкент халқаро туристик ярмаркаси доирасидаги Форумнинг «Медиа лойиҳалар – мамлакатнинг туристик ташриф қоғози» номли биринчи сессиясида медиа саноатининг тажрибали мутахассислари маълумот берадилар.

Янги технологиялар, ижтимоий тармоқлар, жумладан, турли медиа-контентлар бугун ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Ва саёҳат қилиш мақсадида қизиқарли манзилларни излаш учун биз тез-тез глобал тармоқнинг турли ижтимоий саҳифаларига мурожаат қиламиз. Замонавий маҳаллий медиа-саноат бизга Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига унутилмас саёҳатлар қилишга ундаш учун нималарни таклиф қилмоқда?

Сессиянинг биринчи маърузачиси — таниқли журналист, блогер ва «Эффект Макаренко» Telegram каналининг муаллифи, мусиқачи ва «Электрооко» гуруҳининг фронтмени Никита Макаренко ўз тақдимотида одамларни мусиқа ва ноёб видеоконтент ёрдамида саёҳатга қандай илҳомлантириш мумкинлигини айтиб беради.

2020 йил охирида Тошкентнинг «Электрооко» рок гуруҳи Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб кенг кўламли медиатур уюштирди, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Нукус ва Тошкентнинг турли диққатга сазовор жойлари фонида клиплар суратга олди. Гуруҳ ҳаракатини «Электрооко» саёҳат давомида ўзининг YouTube аккаунтида намойиш қилиб борган реалити-шоу форматидаги қизиқарли влоглар ёрдамида кузатиш мумкин эди.

Сессиянинг навбатдаги маърузачиси «Premium STUFF» продюсерлик маркази асосчиси Вадим Иванков Uzbekistan Vibe – Туризм саноати ёш авлод нигоҳида» ноёб лойиҳасини тақдим этади.

Юмор ва вайнлар, динамика ва акробатика янги «Бу Uzbekistan Vibe» лойиҳасининг асосига айланади, унда иқтидорли бошловчилар: блогерлар Тимур Алихонов ва Litoss тахаллуси билан глобал тармоқда кенг танилган Асал Саппарбаева Ўзбекистонимизни янгича ракурсда тақдим этади.

Учинчи маърузачи, «Venkon Communications» PR агентлиги, шунингдек, «Локации uzb» сайёҳлик лойиҳаси асосчиси ва раҳбари Аброр Исмоилов «Локации Узбекистана» мамлакатнинг ўрганилмаган гўшаларини тарғиб қилиш учун ўзига хос платформага айланиши ҳақида маълумот беради ҳамда YouTube’да янги саёҳат шоусини тақдим этади.

Шунингдек, маърузачилар орасида «Bright Uzbekistan» медиа гуруҳи раҳбари Даврон Абдуллаев гуруҳ фаолияти ва янги медиа-лойиҳалар ҳақида сўзлаб беради ҳамда халқаро туризм соҳасидаги эксперт Асел Смоляр ҳам рақамли медиалар туризм маҳсулотларини муваффақиятли ва жозибадор қилиши, туризмни ривожлантиришга изчил таъсир кўрсатиши ва мамлакатнинг туризм салоҳиятини очиб бериши ҳақида сўзлайди.

Биз барча тафсилотларни ошкор қилмаймиз, энг қизиқарлиларини секцияда топасиз.

Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси орқали амалга оширилади.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди