Тошкентда йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланган Malibu ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланган Malibu ҳайдовчисига чора кўрилди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, 6 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Malibu ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатлангани акс этган ведио тарқалган.

Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳолат юзасидан суриштирув олиб борганда, ушбу ҳолат Мирзо Улуғбек туманида яшовчи ҳайдовчи М.Г. томонидан содир этилгани аниқланган.

Шунингдек, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 5-модданинг тегишли банди билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Данғара туманида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ва Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар берилганди. Шунингдек, Жиззах вилояти Бахмал туманида 11 февраль куни такси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани маълум қилинганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди