Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси 6 октябрь куни соат 09:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

  • Яшнобод туманининг Бойсун, Ош, Хатирчи, Ховот, М.Ашрафий, Гиждувон ҳамда Қоракўл кўчалари;
  • Яккасарой туманининг «Ракатбоши» маҳалласининг Ўрикзор 4-тор ҳамда Аския кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилган.

«Сабаби истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ҳамда ишончли етказиб бериш, юзага келиши мумкин бўлган аварияли узилишларни олдини олиш, куз–қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, ҳамда туман электр таъминоти корхоналари томонидан ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш, жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Шу сабабли ушбу худудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, айни вақтда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги Яккасарой ва Миробод туманларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли 6 октябрь куни баъзи ҳудудлар вақтинча газ таъминотидан узилиши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, сентябрь охирида Яшнобод тумани аҳолиси сув таъминотидан вақтинча узилган эди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади