Uzbekistan Airways қатор мавсумий авиақатновларни вақтинча тўхтатади

Uzbekistan Airways «Қиш-2022» жадвалига ўтиши муносабати билан мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Uzbekistan Airways АЖ Ахборот хизмати қишки парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан Урганч—Милан—Тошкент, Урганч—Рим—Тошкент ва Тошкент—Париж—Тошкент йўналишлари бўйича мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

Италия ва Францияга парвозлар тасдиқланган жадвалга кўра ёзги парвозлар жадвали охиригача қуйидагича амалга оширилади:

  • Урганч—Рим—Тошкент ҳафтада бир марта – сешанба кунлари (25-октабргача);
  • Урганч—Милан—Тошкент ҳафтада бир марта – жума кунлари (28-октабргача);
  • Тошкент—Париж—Тошкент ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари (28-октабргача).

Аввалроқ Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Андижонга учириши керак бўлган HY-91 рейси Наманган шаҳридаги халқаро аэропортга қўнгани, авиакомпаниянинг Самарқанддан амалга ошириладиган қатор рейсларни бекор қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, августда Uzbekistan Airways’ни хусусийлаштириш жараёни бошланганди.

Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Медиа, Янгиликлар14:51 | 27.11.22
Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди