«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар тез ва арзон интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда вазир Халқаро пресс-клубнинг 5 октябрь кунги сонида маълум қилган.

Фото: Instagram

Қайд этилишича, Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтганида журналистларнинг битта компьютерига 1 гигабит интернет берилган. Бу эса инфраструктурага шунча йил қилинган ҳаракат энди натижаларини берганини кўрсатади.

Фото: Instagram

«АКТ вазирлиги тизимида таълимга доир алоҳида бўлинмалар тузилди. Президентимиз кучли кадрлардан иборат жамоа тузиш бўйича вазифа қўйди. Чунки агар комплекс ёндашилса, норматив-ҳуқуқий база бўйича IT-компаниялар солиқлардан озод бўлади. Улар ҳозир энг зўр шароитда, ишчилари ҳам камроқ солиқ тўлайди. Инфраструктурани ҳам амаллаб қиляпмиз. Олдингиси билан ҳозиргиси орасида анча фарқ бор», — деган Шерматов.

Маълумот учун, Starlink’да WiFi қурилма нархи 600 доллар, Uztelecom’да эса бепул. Starlink 250 мегабит/секунд тезликдан таклиф қилаётган интернет пакет нархи 110 доллар бўлса, 1000 Мегабит/секунд тезликдан таклиф қилаётган Uztelecom интернет пакети нархи ойига 999 минг сўмни ташкил қилади.

Фото: Instagram

«Ҳазиллашиб ҳам айтиб қўйишимиз мумкин. Кўпчилик ‘Илон Маскнинг Starlink интернети қачон бизга келади?’ деб сўрайди. Ундан 4-5 баробар тез ва арзон бўлган интернетни Uztelecom ҳозир исталган хонадонга олиб бориб бериши мумкин. Starlink’ка ойига 100-500 доллар тўлаш керак, бизга унақа пул тўлаш шартмас, арзонроқ тўласа, уйига бемалол олиб бориб берилади. Шунақа имкониятимиз бор», — деган АКТ вазири.

Аввалроқ Шерзод Шерматов IT-Park анжуманига 819 миллион сўм сарфланганига муносабат билдирганди. Шунингдек, Шерзод Шерматовнинг IMEI ҳақидаги фикрлари жамоатчилик томонидан кескин қабул қилини ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди