Афғонистонда сил билан касалланиш ҳолатлари кўпайди

«Толибон» ҳукумати Афғонистонда тез тарқалаётган сил касаллигига қарши курашда ёрдам сўраб ҳамкор ва халқаро соғлиқни сақлаш тузилмаларига мурожаат қилди, деб хабар беради K-News.

Фото: Anadolu

«Толибон» ҳаракати Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Қаландар Ибод силга қарши кураш миллий дастури ижроси юзасидан ҳисобот йиғилишини ўтказган. Толиблар амалдорининг сўзларига кўра, бунга 40 йил давом этган уруш ва қашшоқлик оқибатлари сабаб бўлмоқда.

Қаландар Ибоднинг қайд этилишича, силга ташхис қўйиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласи жиддий аҳамият касб этмоқда.

«Олдинроқ Афғонистонга Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида ёрдам кўрсатилганиди. Эндиликда Кобул бошқа бир фалокат қаршисида турибди. Бу сил эпидемияси. Минтақадаги қўшнилар ва халқаро ташкилотлар сўралётган ёрдам бўйича бирор чора кўришига умид қиламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Афғонистонда аҳоли хавфли касалликка чалинаётгани ва мамлакатда вабога чалинганлар олти мингдан ошгани маълум қилинган. Шунингдек, сентябрь ўрталарида «Толибон» томонидан тайинланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Афғонистонда саратон касаллигининг кўпайишидан хавотир билдириб, Кобулда сўнгги беш ойда 10 мингдан ортиқ одам бу хасталикка чалинганини айтганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган