Бугун оқшоми. Россияга борган Президент, Хитойни қўллаган Ўзбекистон, боғчада вафот этган 4 ёшли бола

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этиш учун бугун, 7 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Президентни Санкт-Петербургдаги «Пулково» халқаро аэропортида шаҳар губернатори Александр Беглов, Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сурхондарёда 4 ёшли бола боғчада вафот этди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 21-сонли боғчада 4 ёшли тарбияланувчи болалар ўйин майдонида йиқилиб ҳалок бўлди. Таъкидланишича, у ўйин майдонидаги темир айланада учган ва ҳаёт учун хавфли жароҳатлар олиши оқибатида вафот этган. Ҳодисадан сўнг 21-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори вазифасидан озод қилинган. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлими раҳбариятига нисбатан интизомий чора кўрилган. Боланинг тарбиячиси ва тарбиячи ёрдамчисига нисбатан эса тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Фото: «Bugun.uz»

Хонанда Даврон Ғойипов вафот этди

«Керак эмас шаҳло кўзларинг» қўшиғи билан танилган ўзбек рок-поп юлдузи Даврон Ғойипов бугун 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда сухандон Толибжон Исроилов хабар бериб, хонанда хасталик билан оғригани, у айнан туғилган кунида вафот этгани ҳамда жаноза ва дафн Хоразмда бўлишини маълум қилган.

Фото: YouTube

Ўзбекистон Хитойнинг уйғурларга нисбатан жиноятлари текширилишига қарши чиқди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Ўзбекистон ва яна 18 та давлат Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор вилоятидаги уйғурларга нисбатан амалга оширган жиноятлари текширилиши юзасидан сўровни рад этди. Ўзбекистондан ташқари Покистон, Қатар, Индонезия, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон каби давлатлар ҳам лойиҳага қарши чиққан. Германия, Финландия, Чехия, АҚШ, Жанубий Корея эса аксинча, текширув ўтказишни ёқлаган. 19 давлат қарши овоз бериши натижасида Хитойдаги мусулмон аҳолининг ҳуқуқлари бузилиши масаласи БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши кун тартибига киритилмаган.

Фото: «Америка овози»

Лукашенко Путинга трактор совға қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Владимир Путиннинг туғилган кунига Беларусь трактори ва сертификат совға қилди. Совға ҳақида у «Улар Украинада оч қолмаслиги ва нон ўғирламаслиги учун биргаликда ғалла экамиз ва Европага жўнатамиз», дея ҳазил қилган.

Шунингдек, Эмомали Раҳмон ҳам Санкт-Петербургга қуруқ бормаган. У Путинга совға қилган мевали «тоғ» тасвирлари ҳам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Хусусан, блогер Баҳодир Аҳмедов бунга нисбатан «Эмомали Раҳмон рус мобил армиясига озиқ-овқат оборганми?», — деб пост қолдирган.

Фото: «БелТА»

Дунёда нима гап?

Запорожьега уюштирилган ракета ҳужумида 11 киши ҳалок бўлди

Запорожьедаги турар жой биноларига уюштирилган ракета зарбаларида 11 киши ҳалок бўлди. Аввалроқ 6 октябрда Запорожьега 7 та ракета зарбаси амалга оширилгани хабар қилинганди. Вайроналар остидан 11 кишининг жасади олиб чиқилган. Шунингдек, яна 21 киши қутқариб олинган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати

Украина қўшинлари Луганскдаги қишлоқни озод қилди

Украина қўшинлари Луганск вилоятидаги Грековка қишлоғини озод қилгани маълум қилинди. Бироқ ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмаган. Грековка қишлоғи Кременная шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган бўлиб, Лиманни тарк этган Россия бўлинмалари айнан шу шаҳарга чекинган. Украина томонининг айтишича, россиялик ҳарбийлар шаҳарни узоқ муддат мудофаа қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Telegram

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугунда қолинг. «Бугун» билан яшанг.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди